Икки ош қошиқ тўғралган петрушканинг ўти ва илдизини 200 гр сувда қайнатиб, кунига уч марта икки ош қошиқдан ичилса, буйрак оғриғига даво бўлади.

* * *

Наматакни ярим литр сувда қайнатиб, ҳосил бўлган дамламани чой ўрнида ичилса, жигар фаолиятини яхшилайди. Лавлаги ва сабзи ҳам жигар учун фойдали.

* * *

Аччиқ анор доналарини эзиб, шарбати ичилса, сийдик билан боғлиқ касалликларни бартараф қилишда ёрдам беради.  

* * *

Ялпиз чайнаш милклардан қон кетишининг олдини олади.

* * *

Қайнатилган ва димланган памидорлар янги узилганига нисбатан анча фойдали. Иссиқлик натижасида ликопенлар хоссаси ошиб, ранги тўқлашади. Натижада истеъмол қилганимизда, ҳужайраларнинг тез қариш фаолиятини сусайтиради.

 

Гулруҳ МУХТОРОВА тайёрлади.