Буюк Британия олимлари инсон иммун тизимининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлашди.

Инсон иммунитетининг энг биринчи “душмани” шакар деб топилди. Қисқа вақт оралиғида истеъмол қилинган 100 грамм шакар 5-6 соат давомида инсон танаси курашувчанлигининг уч баробар пасайиб кетишига сабаб бўлар экан.

Шунингдек, кунлик сув истеъмолининг етишмаслиги ва буруннинг қуруқ бўлиши ҳам иммунитет кучсизланганидан дарак беради. Шифокорларнинг фикрича, бурун битиши ёки оқиши инсоннинг шамоллашдан ҳимояланганини билдиради. Чунки бурун суюқлиги инсон танасининг микробларга қарши курашиш воситасидир.

Иммун тизими кучсизланишининг яна бир сабаби қаттиқ зўриқиш ва уйқусизлик. Киши асабийлашган сари иммун тизими ўз фаоллигини йўқотиб бораверади.

Уйқу вақтида эса инсон танаси билан бир қаторда иммун тизими ҳам тикланиб боради.