Қадимдан чойни фойдали ичимлик деб ҳисоблашган. Бироқ Альберта университети олимлари олиб борган сўнгги тадқиқотлар натижасида чойнинг кўпгина турларида хавфли қўрғошин миқдори борлиги аниқланди. Бу ҳомиладор ва эмизикли аёлларга зарар етказиши мумкин, деб ёзади “The National Post” нашри.

Олимлар 30 хил чой турларини тадқиқ қилиши натижасида 3 дақиқа давомида дамланиб турган чойнинг 73 фоизда ва 15 дақиқалигида 83 фоизда қўрғошин миқдори 5 микрограммдан ошгани аниқланди. Бу меъёр доирасида бўлса ҳам, агар аёл кунига 3-4 пиёла чой ичса, таҳдид ошиши шубҳасиз эканлиги қайд этилади.

Ушбу оғир металлнинг ҳатто энг кам миқдори ҳам ривожланаётган боланинг асаб тизими учун хавфли ҳисобланади.

 

Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.