Ҳаж мавсумида зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Маккаи мукаррама ва унинг атрофида 250 та тиббий ёрдам бериш маркази ва 55 та ёнғин хавфсизлиги нуқталари кечаю-кундуз хизмат кўрсатади. Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги мавсумни муваффақиятли ўтказиш мақсадида зиёратчиларнинг тиббиёт кўригидан ўтишига оид зарурий кўрсатмаларни беради. Жумладан, ҳар бир мамлакат тиббиёт гуруҳига Эбола вируси ва MERS синдроми каби касалликлардан сақланиш чораларини кўриш тавсия этилади.
 
Азизхон ҲАКИМОВ
тайёрлади.