Қуръони каримда «У иккисида (мазкур икки боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир» (Ар-Роҳман , 68), дея алоҳида зикр этилган ушбу меванинг кимёвий таркиби олимлар томонидан ўрганилганда унинг ўзига хос хусусиятлари юзага чиқди.
Хурмо таркибидаги кимё­вий окситоксин моддаси замонавий тиббиётда дармондори сифатида қўлланилади. Чунки ушбу мевадаги юқори калория касаллик ёки чарчаш сабаб заифлашиб қолган одамга қувват бағишлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хурмода инсон саломатлиги  учун зарур бўлган 10 дан ортиқ унсурлар мавжуд. Ҳозирги замон олимларининг таъкидлашича, инсон бир неча йиллар мобайнида фақатгина хурмо ва сув истеъмол қилиб ҳаёт кечириши мумкин экан. Хурмодаги енгил ҳазм бўладиган фруктоза организм учун қувват воситаси ҳисобланади. Ундаги фруктоза оддий шакар ва глюкозадан фарқли ўлароқ, қондаги шакар миқдорини кес­кин кўтариб юбормайди.
Хурмода турли витаминлар  миқдори кўп бўлиб, инсон  бир кунда унинг 15 донасини истеъмол қилса, организмнинг бир суткалик темирга бўлган эҳтиёжини қондиради, шунинг­дек, темир моддаси танқислиги сабабли юзага келадиган касалликлардан фориғ бўлади. Доимий равишда хурмо тано­вул қилиб туриш организмни суяклар заифлашувидан ҳимоя қилади.
Хурмо инсонларнинг руҳий-жисмоний ҳолатларини мўътадиллаштиришга самарали таъсир қилишини олимлар алоҳида таъкидлашади. Берклей университети тиббиётшунослари  олиб борган тадқиқотларга кўра, хурмода В6 витамини фоизи юқори бўлиб, асаб тизими ва мушаклар фаолиятини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
                        
Интернет материаллари асосида
Зебо ОМОНОВА тайёрлади.