Мовароуннаҳрда қадимдан диний таълим ривожланиб келган. Нуфузли мадрасалар кўплиги ва ундаги таълим-тарбия ишлари таҳсинга лойиқ бўлган. Кўҳна Бухоро ҳам ўзининг кўп сонли мадрасалари билан ном таратган.Наршахийнинг фикрича, 937 йилги ёнғиндан зарар кўрган Бухородаги «Форжак» мадрасаси Марказий Осиёдаги дастлабки мадрасалардандир.Ўрта асрларда Бухоро мадрасалари илм маскани сифатида нафақат  Марказий Осиёда, балки мусулмон шарқида ҳам машҳур эди.Амир Темурватемурийлардавридамадрасаларолиймаълумотберувчимарказэди.

Яратганга шукрлар бўлсинким, Истиқлол шарофатидан юртимиз янада гуллаб-яшнамоқда. Унутилаёзган миллий ва диний қадриятларимиз тикланиб, қарийб бир аср давомида харобага айланиб қолган тарихий обидаларимиз ўзгача чирой бахш этмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10–11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида «Мир Араб» олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Шунга асосан, қисқа муддатда Бухоро вилояти, Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуасида«Мир Араб» олий мадрасаси ташкил қилинди.

Олий мадрасанинг бошқа мадрасалардан фарқи – унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаган талабалар қабул қилинади ва ўқув фанлари ҳам ўрта махсус ислом билим юртларидагининг узвий давоми бўлади.

Олий мадрасага абитуриентларни қабул қилиш жорий йилнинг 15июнидан бошланиб, 15июлга қадар давом этди. Олий мадрасага фақат ўрта махсус ислом билим юртларини битирувчиларининг ҳужжат топширишлари ва диний фанлардан имтиҳон топширишлари белгилаб қўйилган.

«Мир Араб» олий мадрасасида Ватанга садоқат руҳида тарбияланган олий маълумотли Ислом шариати илмлари ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

Олий мадрасага ўқишга киришни истаган абитуриентлар ақоид (эътиқод илми), фиқҳ ва  араб тили фанларидан ижодий имтиҳон ҳамда тарих фанидан тест топширадилар.

«Мир Араб» олий мадрасасида ўқиш муддати 4 йил.Ўқиш, барча таълим муассасалари каби, шу йилнинг 2сентябрь кунидан бошланади. Ўқишга қабул қилиш шартнома тўлови асосида бўлади. Жорий 2017–2018 ўқув йили учун шартнома тўлови миқдори ҳали белгиланмаган.

Истиқлол йилларида диний қадриятларимизнинг қайта тикланаётгани акс этаётган олий мадрасада Қуръони карим ва тажвид, ақоид (эътиқод илми), усули фиқҳ, мусталаҳул ҳадис, тафсир, балоғат илми, мерос илми, араб, форс  ва инглиз тили каби фанлар ўқитилади.

 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси котиби