• Шрифт ўлчами уменьшить размер шрифта увеличить размер шрифта
 
Набий алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғори
 

Ҳиро ғори муборак Макка шаҳридан 3,5 км узоқликда жойлашган. Унинг узунлиги 3,5 метр, энига эса 2 метрни ташкил этади. Ушбу ғорда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлди. Қуръони каримнинг қуйидаги илк беш оятини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул қилиб олдилар:

«Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз эса карамлидир.  У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди», (Алақ сураси, 1-5-оятлар).

 

 

Даврон НУРМУҲАММАД