Инсон кўзининг оғирлиги 7-8 граммча келади. Кўз косасининг айланаси эса 2,5 см, унинг орқа тарафида тасвирни сезувчи 132 миллионта ҳужайра бор. У кўз гавҳаридан ёруғликни қабул қилиб олгач, ёруғликни сезувчи 125 миллион, рангларни ажратувчи 7 миллион ҳужайрага ахборот юборади. Бу ҳужайралар эса тасвирларни бош миядаги кўриш толасига узатади.

Кўз ёши кўзнинг устки қисмини намлаб туради. Кўзёш безлари ҳар куни 0,01 литр ёш ишлаб чиқаради.

Инсон киприклари сони ўртача 320 тадир. Ҳар юз кунда киприклар тўкилиб, ўрнига янгиси ўсиб чиқади.

Инсоннинг кўриш қобилияти бойўғлиникидан 500 марта кам.

Осмонда учиб бораётган бургут 3,2 чақиримдан ердаги қуённи илғаса, лочин 8 чақирим баландликдан қуённинг ҳаракатларини хатосиз кузата олади.

 

Гулрух МУХТОРОВА тайёрлади.