Самарқандда “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Бошқа жойларда бўлганидек, ушбу тадбир ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғоялари ва миллий қадриятларимизга садоқат, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Фестивал тадбирлари юртбошимизнинг “Ўзбекис­тон мустақилликка эришиш останасида” китоби  мазмун-моҳиятини ўр­ганишга бағишланган анжуман билан бошланди. Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетида ўтказилган бу анжуманда сўзга чиққан  сиёсатшунос ва тарихчи олимлар ушбу китоб юртимиз мустақилликка эришиш арафасида  кечган мураккаб жараёнлар, бу даврда Ўзбекистон тутган йўл ҳақида аниқ маълумотлар акс этган қимматли манба эканини алоҳида таъкидлашди.