Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, конституциямиз мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш мақсадида  пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Мустақиллик зали”да “Конституциямиз – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” шиори  остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Асосий Қонуни­мизнинг инсонпарварлик ва де­мократик­ тамо­йил­ларини­ ёз­ма иш, тас­вирий санъат асарлари, кўргазмали воситаларда ифодалаш орқали ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган бу тадбирда давлат ва жамоат  арбоблари, ҳуқуқшунос олимлар, адлия ҳамда ҳуқуқ тарғибот органлари вакиллари қатнашишди.