Жорий йилнинг 23 январ куни "Кўкалдош" мадрасасида "Буюк хулқ соҳибидаги гўзал ўрнаклар" мазуида мусобақа ўтказилди. Мавлуд ойи муносабати билан уюштирилган ушбу тадбирда Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ахлоқлари билан хулқланиш, суннатларини ўрганиш каби мавзуларни ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Зукко талабалардан ташкил топган тўрт жамоа иштирокчилари Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақоид ва ислом тарихига доир саволларга жавоб беришди.

Беллашув иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланиб, ғолиб бўлган талабалар муносиб тақдирланди.

 

Санжар ТУРДИЕВ