Январ ойининг 30-куни Италиянинг Флоренция шаҳри ҳокими Андреа Бордуччи раҳбарлигидаги делегация "Ҳазрати Имом" мажмуасига келди. Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур томонидан кутиб олинди ва ҳукуматимиз миллий қадриятларимизни қайта тиклашга катта эътибор қаратаётгани ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар, "Ҳазрати Имом" мажмуасининг Юртбошимиз ташаббуслари билан бунёд этилгани ҳақида гапириб берилди.

 

Муҳаммад Акмалхон ШОКИРОВ