Шу йил 2 март куни юртимиз зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи муборак умра сафарига  жўнаб кетди. Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳидоя" ширкати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида имзоланган шартномага кўра, 2013 йил 2 мартдан 18 апрелгача баҳорги умра сафарига зиёратчиларни кузатиш ва  кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилади.

 Зиёратчилар дастлаб Мадина шаҳрида бўлиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг, Макка шаҳрига йўл оладилар ва умра ибодатини  бажарадилар. Улар учун барча шароитлар яратилган. Ҳатто Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидения­сининг дастурларини томоша қилишлари мумкин.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати