Яқинда Тошкент Ислом университети магистратура бўлими ташаббуси билан "Ҳикмат дурдоналари" деб номланган  мусобақа ўтказилди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбоса­ри шайх Абдулазиз Мансур Қуръони каримнинг фазилатлари ҳақида гапириб, бундай тадбирлар ўтказилиши талабаларнинг Қуръон илмини ўрганишида жуда аҳамиятли эканини таъкидлади.

"Ибратли қиссалар", "Муфассирлар ворисларимиз", "Тезкор савол-жавоб" ва "Мужаввидлик" шартлари бўйича бўлиб ўтган мусобақа жуда қизғин кечди. "Бурҳон" гуруҳи биринчи, "Ҳилол" гуруҳи иккинчи ва "Ирфон" гуруҳи учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Мусобақа якунида Раҳматуллоҳ қори Обидов, Аҳаджон Ҳасанов ва магистратура бўлими бошлиғи Нигора Юсуповалар сўзга чиқиб, беллашувнинг барча иштирокчиларини табриклаб, уларга эсдалик совғаларини топширдилар.

 

Бадриддин САДРИДДИН ўғли