28 сентябр куни Тошкентда “Алишер Навоий ижодий ва маънавий меросининг оламшумул аҳамияти” мавзуида  халқаро илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтган анжуманда қатор мамлакатлардан келган навоийшунос олимлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар иштирок этишди.

Анжуманда Алишер Навоийнинг “Хамса” достонлари, “Фусули арбаа”, “Назмул жавоҳир”, “Девони Фоний” асарларига доир тадқиқотлар, шунингдек, Олмония­да навоийшунослик тарихига доир маърузалар тингланди.