Шу йилнинг апрел ойигача юртимизда 129 миллион тупдан зиёд турли кўчат ўтқазилди. ЎзА хабар беришича, йил давомида 131,5 миллион донадан ортиқ кўчатлар экиш мўлжалланган. Бу ишлар, айниқса, Самарқанд, Тошкент, Фар­ғона ва Сурхондарё вилоятларида намунали ташкил этилмоқда.

Шаҳар ва туман марказларида асосан манзарали дарахт­лар, тоғли ҳудудларда тоғ арчаси, бодом, писта каби мевали дарахтлар кўчати кўпайтирилмоқда. Ғалла ва пахта далалари четига наъматак кўчатлари экиш тавсия этилмоқда, чунки у экинларни чорва моллари пайҳон қилишидан сақлайди, ҳудуд экологиясини яхшилашга хизмат қилади.