Пойтахтимизнинг Туркистон саройида "Ташаббус – 2013" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

"Rubber trast" хусусий корхонасининг раҳбари Абдулҳошим Исмоилов (Андижон вилояти)  "Йилнинг энг яхши тадбиркори" совринига эга бўлди. Унинг кўп тармоқли корхонасида пойафзал, кийим-кечак, резина буюмлар каби ўттиздан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Қорақалпоғистонлик Байрамқилич Дадебаев "Йилнинг энг яхши фермери" деб топилди. У раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги пахта, ғалла, шоли ва чорва моллари етиштиришга ихтисослашган.

Бухоролик Маҳфуза Салимова эса "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" деб эълон қилинди. У тайёрлаган зарбоф буюмлар ғоят харидоргир бўлиб, нозик дидли истеъмолчиларнинг талабларига жавоб беради.

"Ташаббус – 2013" кўрик  танловининг асосий йўналишлари бўйича ғолибларга "Spark" автомобиллари топширилди. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳамда қолган йўналишлар бўйича юқори ўрин эгаллаганлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.