Авлодлар  эҳтироми

Февралнинг тўққизинчи куни улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий туғилганининг 571 йиллиги муносабати билан Тошкент Ислом институтида “Навоий – ғазал мулкининг султони” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат ва жамият қурилиши академияси масъул ходими Олим Давлатов, адабиётшунос олим, профессор Нажмиддин Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Абдулазиз Мансур ва Абдураззоқ Юнусов, таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов ва маданият коллежи кафедра мудири Абдуқаҳҳор Жалилов иштирок этди.

Меҳмонлар талабаларга аллома бобомизнинг адабий мероси, давлат бошқарувида тутган ўрни ҳақида қимматли маълумотлар беришди. Талабалар шоир ғазалларидан намуналар ўқишди.

Ибодулла АҲРОРОВ

 

* * *

14 феврал куни “Саййид Муҳйиддин Махдум” Ислом ўрта махсус билим юртида Алишер Навоий туғилганининг 571 йиллигига, Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилганига 529 йил тўлиши муносабати билан адабий учрашув ўтказилди. Унда Андижон Давлат университети филология кафедраси катта ўқитувчиси, олим Баҳром Жалилов иштирок этди. Талабалар тайёрлаган “Фасоҳат  мулкининг соҳибқиронлари” деворий газетаси йиғилганларда қизиқиш уйғотди.

Қаҳрамон ИСРОИЛОВ