Феврал ойининг ўн бешинчи куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида буюк адиб, шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилганининг 529 йиллигига бағишланган тадбир бўлди. Унда адабиётшунос олим, профессор Умарали Норматов, шоир ва таржимон Мирзо Кенжабек, филология фанлари доктори Баҳодир Каримов ва Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммабобур Йўлдошев қатнашишди.

Тадбирда сўз олганлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур фақат шоҳ ва шоир эмас, улуғ тарихчи, ўлкашунос, тилшунос олим эканини таъкидлаб, Ҳиндистонда 332 йил ҳукм сурган бобурийлар салтанатининг маънавий мероси ҳақида маълумотлар беришди. Шунингдек, шоирнинг “Мубаййин” асарида динимиз рукнлари назм билан чиройли баён этилганини таъкидлашди.