Китоб байрами

23–24 май кунлари «Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида Ўзбекистон бўйлаб Китоб байрами ўтказилди. Китоб байрами доирасида «Энг яхши китобхон», «Китобхон оила» каби мавзуларда интеллектуал ўйинлар ўтказилди. Адиблар, шоирлар, рассомлар, муҳаррирлар билан ижодий учрашувлар, китоб кўргазмалари ташкил этилди.

«Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси» мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Меҳмонларимиз

21 май куни Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансорий бошлиқ меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюришди. Меҳмонларга мажмуанинг барпо этилиши, унда янги бунёд этилган бинолар ҳамда таъмирланган қадимий меъморий ёдгорликлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, улар Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасидаги нодир қўлёзмалар ва китоблар тарихи билан танишишди, ҳазрат Усмон Мусҳафини зиёрат қилишди.