Феврал ойининг ўн олтинчи куни Малайзия халқаро Ислом университети ректори, доктор Залиҳа Қамариддин бошлиқ меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуасига келишди.

“Ҳазрати Имом” мажмуаси тарихи, у ерда қайта таъмирланган меъморий ёдгорликлар, жумладан, улуғ аллома Абу Бакр Қаффол Шоший мақбараси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган ҳазрат Усмон Мусҳафи ва бошқа нодир қўлёзмалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Малайзиялик меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашишди. Ташриф сўнгида улар Тошкент Ислом институтида талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўришди, талабалар билан суҳбатлашишди. Икки олий ўқув юрти раҳбарлари малака ошириш ва тажриба алмашиш юзасидан келишиб олишди.

Азиз ҲАКИМОВ