Шу йилнинг 18 июлидан 10 август кунига қадар умра сафарининг иккинчи босқичи ташкил этилади. 1183 нафар юртдошларимиз  Рамазон ойида (Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича еттита рейсда) умрага боришини ташкил этиш режалаштирилган. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари биргаликда умрачиларни кузатиб, кутиб оладилар. Умрачиларга иккита ишчи гуруҳ, олти нафар шифокор ва ошпазлар хизмат кўрсатади. Уларни Жидда аэропортида кутиб олиш, кузатиш ва шароитлар яратиш ишлари Жиддадаги Бош консуллик таркибида жорий этилган Ҳаж ва умра масалалари бўйича атташе бошчилигида амалга оширилади.

2013 йилги умра мавсумини Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Республика Жамоатчилик Кенгашининг мажлис баёни қарорлари асосида намунали ташкил этиш  учун барча чора-тадбирлар белгиланган.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати