Юртимиздаги диний таълим муассасаларида мавлуди шариф муносабати билан турли тадбир ва мусобақалар ўтказилди. Жумладан, феврал ойининг ўнинчи куни Тошкент Ислом институтида "Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) – фахримиз" мавзуида талабалараро сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда талабалар тўрт гуруҳга бўлиниб, ўзаро беллашишди. Беш шарт бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган 3-курс талабаларидан иборат гуруҳ ғолиб бўлди. Иштирокчиларга эсдалик сов­ғалари тақдим этилди.

 

* * *

 

Февралнинг ўн олтинчи куни Малайзия Ислом халқаро университети ректори, доктор Залиҳа Қамариддин Тошкент Ислом институтида талабалар билан учрашди. Таълим жараёнлари, ўқитилаётган фанлар борасида талабалар фикри билан қизиқди.

Доктор Залиҳа Қамариддин институт ахборот ресурс маркази билан танишар экан, электрон ва қадимий қўлёзма китоблар билан қизиқди. Брайл услубида ёзилган Қуръони карим меҳмонда катта таассурот қолдирди.