Тошкент Ислом институтида талаба қизларнинг иштирокида “Юрт тинчлиги мустақиллик ва тараққиёт таянчи” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда қатнашган маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев истиқлол йилларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик энг катта неъматлардан эканлиги, мамлакатда тинчлик бўлсагина халқ фаровонлиги таъминланиб, тараққиётга эришиш мумкинлиги суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

 

Мухбиримиз