Тошкент Ислом институтида курслараро ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Қуръон тиловати билан бошланган тадбирда тўрт гуруҳ мусобақадошлар беш шарт бўйича билимларини синашди. Иштирокчилар билан ҳадис фанига оид савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Мусобақада 3-босқич талабалари энг кўп баҳо тўплади. Ғолибларга ҳамда бошқа гуруҳ аъзоларига эсдалик совғалари берилди.

Ибодулло АҲРОРОВ