Осиё тараққиёт банки ажратаётган 110 млн доллар кредитга Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси барпо этиляпти. Бу станция минтақамизда у йўналишдаги илк станция бўлиб, ОТБнинг қуёш энергетикасини ривожлантириш борасидаги ташаббуси доирасида қурилмоқда. “Лойиҳа Ўрта Осиё минтақасидаги, шунингдек, дунё миқёсида энг йириклардан бири”, дейди Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао.

ОТБ билан ҳамкорликда 2013 йили Тошкентда Халқаро қуёш энергияси институти ташкил этилди. Бу муассаса нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиё қитъасининг бошқа мамлакатларида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

 

ЎзА