Нурота тумани "Чил устун" жоме масжидида "Мустаҳкам оила йили" муносабати билан "Оила – муқаддас даргоҳ" мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман имом-хатиблари иштирок этишди.

 

* * *

Пискент тумани "Келовчи" жоме масжиди имом-хатиби Тоҳир Тўлқинхонов Алишер Навоий туғилганининг 571 йиллиги муносабати билан туман 32-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этиб, буюк мутафаккирнинг адабий мероси ҳақида гапирди.

 

* * *

"Мавлоно Лутфуллоҳ" масжиди (Чуст тумани) имом-хатиби Баҳодир Шарипов, "Абу Исо ат-Термизий" масжиди имом-хатиби Ёсин Маҳмудов ва "Шамсиддин эшон" масжиди (Норин тумани) имом-хатиби Иномиддин Ёдгоров қишлоқ фуқаролик йиғинларида оила ва никоҳ масалаларида давра суҳбатлари ўтказишди.

 

* * *

"Дарвеш эшон" (Беруний тумани), "Тўрткўл" (Тўрткўл тумани), "Идрис эшон" (Қора­ўзак тумани), "Пирим эшон бобо" (Хўжайли тумани) жоме масжидларида Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) таваллуд кунларига бағишлаб мавлид ўтказилди. Юртимиз тинчлиги, элимиз фаровонлигини тилаб дуо­лар қилинди.

 

* * *

Сардоба тумани "Халқобод" ва "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинларида "Огоҳлик – давр талаби" мавзуида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Қарийб 150 нафар киши иштирок этган бу тадбирларда "Пахта­обод" масжиди имом-хатиби А. Суяров бузғунчи оқимлар ва миссионерлар ҳаракатининг салбий оқибатлари ҳақида маъруза қилди.

 

* * *

Қарши тумани ФҲДЁ идорасида бўлиб ўтган йиғилишда туман бош имом-хатиби Боймурод Холмуродов оилада ота-онанинг ўрни ҳақида мавъиза қилди.