Шу йил 6 март куни Малайзиянинг Перлис штати шаҳзодаси Саид Фазлуддин Путра бошлиқ меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуасига келишди. Меҳмонлар бу ерда қурилган янги биноларни, таъмирланган қадимий ёдгорликларни томоша қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган ҳазрат Усмон мусҳафи ва бошқа нодир қўлёзмалар билан танишишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Абдураззоқ Юнусов меҳмонларга идора тарихи ва ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Республикамизда мусулмонларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида гапирар экан, ҳар йили юртимиздан беш минг нафар мусулмон ҳажга, олти минг нафар мусулмон умра сафарларига бораётганини таъкидлаб ўтди. Меҳмонлардан бири - Малайзиянинг Перлис штати муфтийи доктор Жуанда ибн Жая юртимиздан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб, жумладан, бундай деди:

– Биз Ўзбекистонни уламолар юрти деймиз. Бу заминда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Лайс Самарқандий каби улуғ алломала ретишиб чиққан. Буюк уламоларни улғайтирган юртингиз бизда катта таассурот қолдирди...

 

Азиз ҲАКИМОВ