Шу йил 27 март куни Миллий санъат марказида "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталарининг "Ижод" уюшмаси ҳамкорлигида "Базар-Арт. Баҳор – 2012" кўргазма-ярмаркаси очилди.

Тўрт кун давом этган кўргазмада мамлакатимиздаги уста-ҳунармандлар ва уларнинг шогирдлари ишлаган ижод намуналари ҳамюртларимиз ва хорижий меҳмонларга намойиш этилди. Бу йил ўнинчи марта ўтказилган бу кўргазма-ярмаркада қатнашган ҳунармандларимиз фаолияти, яратган ижод намуналари ҳамюртларимиз ва хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Анъанавий тадбир ёшларни, шунингдек, дунё санъатшуносларини қадимий қадриятларимиз билан яқиндан таништиришда алоҳида аҳамиятга эга. Кўргазма-ярмарка якунида тадбир иштирокчиларига диплом топширилди.

 

Назокат УСМОНОВА