21 март куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент Ислом институти ҳовлисида Наврўз байрами муносабати билан тадбир ташкил этди. Тадбирга турли соҳада меҳнат қилаётган фидойи­лар, зиёлилар, тадбиркорлар ҳамда маҳалла оқсоқоллари, маҳалла аҳли таклиф этилди. Байрам дастурхонига ҳалим тортилди. Тошкент Ислом институти раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда талабаларидан иборат жамоа барча ташкилий ишларда маҳалла фаолларига кўмаклашишди.

 

* * *

Шу куни институтда чет тили кунларида ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи босқич ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра йигитлар ўртасида инглиз тилидан Муҳаммад Амин Қобилжонов (2-курс), рус тилидан Ғиёс Баротов (1-курс), араб тилидан  Лазиз Усмонов (1-курс), қизлар ўртасида инглиз тилидан Нилуфар Ортиқхўжаева (1-курс), рус тилидан Шоҳсанам Мамадалиева (2-курс), араб тилидан  Назира Усмонова (1-курс) ғолиб деб топилди. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 

Ибодулла АҲРОРОВ