Жорий йилнинг 8 июль куни  Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар ўртасидаги анъанавий футбол мусобақасини бошлаш учун ёрдамчи ҳакамлар ва гуруҳ сардорлари иштирокида учрашув ўтказилиб, унда навбатдаги ўйинларни ташкиллаштириш ишлари муҳокама қилинганлиги ҳақида muslim.uz порталида  хабар берилган эди.

Шу муносабат билан, фақатгина ғалабани ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Мовароуннаҳр” жамоаси ўйинчилари, турнирда муносиб иштирок учун тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишди.

Ўтказиб келинаётган турнирларда фаол иштирок этаётган “Мовароуннаҳр” жамоаси, аввалги турнирларда фахрли II ва III-ўринларни қўлга киритган эди. Жорий турнирда янада юқори поғонани қўлга киритиш учун жамоанинг барча ўйинчилари бирдамликда машғулотлар олиб боришмоқда.

Ўтган турнирда жамоа аъзоларининг қатор ўйинчилари қатор номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган эдилар. Жумладан, турнирнинг “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича Баҳриддин Парпиев, “Энг яхши дарвозабон” номинациясини бўйича Собиржон Нигматов ҳамда “Энг чиройли гол муаллифи” номинацияси бўйича Илҳом Маъруповлар тақдирланган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1-тур ўйинлари жорий йилнинг 15 июль куни соат 19:00 да бошланади. Унда “Мовароуннаҳр” жамоаси, “Ҳазрати Имом” жамоаси билан ўзаро беллашади.














“Мовароуннаҳр” нашриёти

матбуот хизмати