Жорий йилнинг 23 май куни Тошкент Ислом университетида талабалар илмий жамиятининг "Мус­таҳкам оила – жамият пойдевори" мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда аждодларимизнинг азал-азалдан оила аталмиш муқаддас даргоҳга жиддий эътибор қаратганлари хусусида сўз борди. "Мустаҳкам оила – юрт таянчи", "Оила мустаҳкамлигида иқтисоднинг аҳамияти", "Ислом манбаларида ахлоқ масалаларининг ёритилиши", "Цивилизациялар тараққиётида дин ва фан уйғунлиги", "Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий ахлоққа таъсири", "Хоразмда Байтул-ҳикма илмий марказининг ташкил топиши" каби мавзулардаги маърузалар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Анжуман сўнгида маърузалар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Энг яхши маърузачиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Давронбек МАҚСУДОВ