Шу йилнинг 29 июн куни Тошкент вилояти Ёшлар маданияти марказида "Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тараққиёт омили" мавзуида илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнусов "Ўзбекис­тон диний бағрикенглик ўлкаси" ҳамда Республика байналмилал маданият маркази директори Нас­риддин Муҳаммадиев "Миллатлар­аро тотувлик – тинчлик ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили" мавзуидаги маърузалари билан қатнашишди. Шунинг­дек, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят раҳбари Ҳожимурод Эрматов, Ўзбекистон Корейс маданий марказлари Ассоциацияси Бекобод шаҳар бўлими раиси Валентин Пак, Ўзбекистон Рус маданий маркази Ангрен шаҳар бўлими раиси Люция Рябченко, Ўзбекистон Қозоқ миллий-маданий маркази Тошкент вилоят бўлими раиси Кудойберган Мирмуродов, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, "Камолот" ЁИҲ фаоли Ситора Тошматова сўзга чиқдилар. Анжуман сўнгида "Ягона оилада" фильми намойиши ва санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

 

Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.