Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот  воситалари  ва ахборот  агентликларини  қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Респуб­ликаси  Мудофаа  вазирлиги  ҳамда  Ўзбекистон матб­уот  ва ахборот  агентлиги  ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг миллий хавфсизликни таъминлашдаги роли ва ўрни” мавзуидаги ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳар бир давлат  мус­тақиллигини, аввало, ушбу мамлакат  армияси ҳимоя қилиши лозим. Шу боис истиқлолнинг илк йиллариданоқ юртимиз мудофааси давлат сиёсатининг  устувор вазифаларидан  бири сифатида  белгилаб олинди.  1991 йил 6 сентябрда  Ўзбекистон Респуб­ликаси Мудофаа  ишлари  вазирлиги ташкил этилди.  1992 йил  14 январ куни эса республикамиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни  Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўтган йиллар миллий армиямиз учун шаклланиш, улкан ўзгаришлар даври бўлди.  Ислоҳотлар самараси ўлароқ, Қуролли Кучларимиз тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатига, истиқлолимизнинг метин қўрғонига айланди.

Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучларининг 20 йиллиги олдидан  бўлиб ўтган ўқув-семинарда  Мудофаа вазирлигининг  масъул ходимлари, Қуролли кучлар академияси, Тошкент  олий умумқўшин қўмондонлик  билим юрти  профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

ЎзА