Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари  идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Муфтий ҳазратлари!

Савол: Рамазон ойида таровеҳ намозини уйда ўқиса бўладими?
Жавоб: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Амма баъд... Ҳа, таровеҳ намозини уйда ўқиса бўлади. Бизнинг мазҳабимизда таровеҳ намозини ўқиш суннати айндир (ҳар бир мукаллафга таъкидланган суннатдир), уни жамоат билан адо этиш эса суннати кифоядир (“Фатовойи Оламгирия”).
 
Савол: Пайғам­бари­мизни тушида кўрса нима бўлади?
Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни сийрат китобларида баён қилинган суратларида тушида кўрган киши учун туши яхшилик ва саодатдан башоратдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда мени кўргандир. Чунки шайтон менинг суратимда кўринмайди. Ким қасддан менинг ҳақимда ёлғон гапирса, жойини дўзахдан ҳозирлайверсин”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). 
 
Савол: Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига азон ва иқомат қандай тартибда айтилади?
Жавоб: Туғилган гўдак­нинг қулоқ­ларига азон ва иқомат айтиш суннат амалларидандир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ким туғилган фарзандининг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтса, гўдакка Умму сибён зарар қилмайди: Умму сибён инсонлар ортидан, уларга озор бериш учун эргашиб юрадиган жиндир” (Байҳақий ривояти). Чақалоқнинг қулоғига азон айтувчи киши қиблага юзланиб, овозини бироз баландлатиб гўдакнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига эса иқомат (такбир) айтади.
 
Савол: Намозда сажда қилаётганда бош кийим ­тушиб кетса, уни кийиб оли­нади­ми ёки бошя­ланг ҳол­да намоз­ни давом эт­­­тири­­ла­ди­­ми?
Жавоб: Намоз ўқиётганда бош кийим тушиб кетса, уни бир қўл ва оз ҳаракат билан кийиб олиш мумкин бўлса, кийиб олинади. Агар бир қўл билан кийиш мумкин бўлмай икки қўл билан кийиладиган бўлса, намоз бузилади. Шунинг учун бу ҳолда намозни бошяланг давом эттирилади.
 
Нўъмон АБДУЛМАЖИД 
ёзиб олди.