Савол: Бир китобда қиё­мат куни бандалар ёш-нав­қирон ҳолатда тирилиши ҳақида ёзилибди. Ўшанда аъзоларимизга бошқа жасад пайдо қилинармикин, деган савол қалбимга тинчлик бермаяпти, шу ҳақда маълумот берсангиз?
Жавоб: Қиёматда бандалар ёш-навқирон ҳолатда тирилмайди. Балки, хабарда айтилганидек, аъзоларидан олинган ва тўкилган барча тук ва тирноқлари жасадларига қайтган, яланғоч ҳолда тирилтирилади. Сўнг жаннат аҳли бўлганлар жаннатга таналарида ва ияк­ларида бирорта тук бўлмаган, кўзларига сурма тортилган ҳолда навқирон ёшда кирадилар (Имом Аҳмад ривояти).
 
Савол: Маййитни ла­ҳадга қўйиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз? Баъзи одамлар орасида шу ҳақда баҳсли саволлар пайдо бўлган. 
Жавоб: Маййитни қабрга қўйишда, лаҳад ичига бир киши кириб, қабр айвонида икки ё уч киши туради. Улар маййитни қабрга озор бермай қўйишга кучлари етадиган солиҳ, ишончли бўлишлари мустаҳабдир. Қабр айвонида турганлар маййитнинг оёқ томони билан лаҳад ичидаги одамга узатади. У оҳисталик билан маййитни ўнг тарафи билан қиблага юзлантириб ётқизишда: “Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи”, дей­ди. Сўнг кафан боғичларини ечиб қўяди (“Мароқул фалоҳ”). 
Аёл кишини ўз маҳрамлари қабрга қўяди (“Ал Муҳитул Бурҳоний”).