Савол: Жароҳатга боғланган матонинг устига ҳар таҳоратда масҳ тортилиши керакми ёки унга боғланган пайтда бир марта масҳ тортиб қў­йилса ҳам бўладими?

Жавоб: Сув тегса, зарар етадиган ёки тузалиши кечикадиган жароҳат таҳоратда ювиладиган аъзоларда бўлса, унинг устига боғланган матога ҳар таҳорат олганда бир марта масҳ тортилади («Фатовойи Оламгирия»).

Савол: Бир китобда “Бисмиллаҳ”  деб истинжо қилиш кераклиги ҳақида ёзилган экан. Истинжо пайтида Аллоҳнинг номини айтиш тўғри бўладими?

Жавоб: Ҳадиси шарифда, “Бас­мала, яъни Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” калимаси инсоннинг аврати билан шайтон ва жинларнинг ўртасига парда бўлади, дейилган. Уламолар, истинжода, яъни мустаҳаб қилишда авратни очмасдан олдин  ва мустаҳабдан кейин авратни ёпгач, қўлини ювишда “Бисмиллаҳ” айтишни афзал санашган. Сув билан мустаҳаб қилишдан олдин ҳам, кейин ҳам икки қўлни уч мартадан ювиш суннат амаллардандир («Фатовойи Оламгирия», «Фатовойи Қозихон»).