Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Сажда оятларининг таржимасини ўқиган кишига ҳам саждаи тиловат қилиш вожиб бўладими? (Одина Муҳаммедова, Андижон вилояти).

Жавоб: Ҳа, Қуръони каримдаги сажда оятларининг таржимасини ўқиган ё эшитган кишига ҳам саждаи тиловат қилиш вожиб бўлади (“Фатовойи Оламгирия”, “Раддул муҳтор алад Дуррил мухтор”).

Савол: Хаста киши соғайганидан сўнг қазо намозларини қандай адо этади? (Абдужалил Нуралиев, Қашқадарё вилояти).

Жавоб: Киши беморлигида ўқиёлмаган намозларининг қазосини соғайгач, ўтириб ёки имо-­ишора қилиб эмас, балки соғлом одам каби рукнларини тўлиқ бажариб адо этиши лозимдир (“Фатовойи Оламгирия”, “Муҳит”).