• Рукни: Мерос

*  *  *

Инсон билан инсон ўртасида фарқ бор. Бир темирдан ҳам тақа, ҳам қилич ясайдилар.

Низомий Ганжавий

*  *  *

Уч нарса севгига сабаб бўлади: диндорлик, кўнгиллилик, сахийлик.

Уч нарса инсонни ҳалок қилади: хасислик, нафсига эргашиш, ўзини яхши кўриш.

Уч нарса билан инсонларнинг ақллари синалади: мол-дунё, омонат, мусибат.

Ҳазрат Али

*  *  *

Мазлумнинг ёмон дуосидан сақланинг.

Ҳазрат Абу Бакр

*  *  *

Энг сахий киши ўзи муҳтож бўлатуриб, бошқаларга ёрдам берган кишидир.

Ҳазрат Умар

*  *  *

Қаноатдан ҳеч кимса ўлмади,

Ҳирс билан ҳеч ким подшоҳ бўлмади.

Мавлоно Румий

*  *  *

Ер юзида барча изтироблар озига қаноат қилмасликдан туғилади.

Фирдавсий

*  *  *

Қаноатдан насиби бўлмаганни дунё қандай қилиб бой қилсин?

Фаридуддин Аттор

*  *  *

Яхшилик одамларни бир-бирига боғлаб турувчи олтин занжирдир.

Гёте

*  *  *

Ўтмишда бой берган имкониятлари учун афсус чекмаган киши келажагини ҳам гўзаллаштира олмайди.

Қўлидан келганни бажариш вазифадир. Қўлидан янаям кўпроқ иш келиши учун уриниш эса фазилатдир.

Аҳмад Салим.

 

ҲАВВО тайёрлади.