Нақшбандийлик  таълимоти асосчиси, улуғ авлиё  Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд мил. 1318 йили Бухоро яқинидаги "Қасри ҳиндувон" қиш­лоғида туғилган. Ёшлигида Саййид Амир Кулол, Қусам Шайх, Халил Ота каби йирик мутасаввиф олимлардан таълим олади. У зот Юсуф Ҳамадоний, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний асос солган хожагон тариқати қоидаларини тадрижий давом эттирди, ривожлантирди, кўплаб шогирдлар етиштирди.
Баҳоуддин Нақшбанд Қасри Орифон (ҳозирги Когон тумани) қишлоғига дафн этилган. Кейинчалик у зот қабри ёнида масжид, айвонлар тикланган, ҳовуз барпо этилган. Бу ерда милодий 1544 йили Абдулазиз I мақбара қурдирган.
1993 йил мажмуа қайта таъмирланди, обод этилди.
2004 йили Вазирлар Маҳкамасининг “Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида улкан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

* * *
Халқ ҳузурида риоя қилинадиган адабга хилватда ҳам риоя қилиш лозим.

* * *
Ким вақтини зое қилса, бас, бу вақт унинг душ­манидир.

Баҳоуддин Нақшбанд