* * *

Китоб Ватанни танитиб, муҳаббатини қалбингга муҳрлайди.

* * *

Китоб борар йўлингни ёритгувчи чироқдир.

* * *

Ким эканингни билмоқчи бўлсанг ҳам, ким бўлишни истасанг ҳам, китоб ўқи.

* * *

Китоб отадек бўлиб иродани, она мисоли меҳрибонликни ўргата олади.

* * *

Болага, аввало, машина эмас, китоб совға қил. Ана шунда фарзандинг кўзлаган манзилига тезроқ боргай.

* * *

Китоб миришкор боғбон каби, саҳродай қалбни гулзорга айлантиради.

* * *

Тоғдай ирода, тупроқдай камтарлик, симобдек юмшоқлик, тошдай қаттиқлик, гулзордай мафтункорликни китоб ўргатади.

* * *

Китобдан олган бойлигингни сендан ҳеч ким тортиб ололмайди.

* * *

Дўстни душмандан, нодонни донодан ажрата олмоқчи бўлсанг, китоб ўқи.

 

Саодатли ОСТОНА,

Қамаши туманидаги 74-ўрта  мактаб ўқитувчиси