“Мовароуннаҳр” нашриёти “Мустақиллик йилларида обод этилган муборак масканлар” номли мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган китоб-альбомни чоп эттирди.
 Ушбу нашрда собиқ шўролар даврида халқимизнинг омборхоналарга айлантирилган масжиду мадраса, зиёратгоҳларнинг аянчли кўринишлари, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида уларнинг қайта таъмирлангани, янгидан барпо қилиниб, обод этилгани фотолавҳалар ва қисқа маълумотлар воситасида ифодаланган.
Бир сўз билан айтсак, ушбу альбомда чорак аср давомида тинчлик сояси остида барпо этилган бунёдкорлик иншоотлари мисолида кўҳна тарихимиз, маданий мерос ҳамда буюк аждодларимиз хотирасига бўлган юксак эътибор ўз аксини топган. “Кеча ким эдиг-у, бугун ким бўлдик?” шиори ушбу альбомни варақлаган ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида гавдаланади.  
Шунингдек, китоб-альбомда мажмуа, зиёратгоҳ, мадраса ва масжидларнинг пештоқларига битилган Қуръони карим оятлари, ҳадислар, алломаларимизнинг ўгитлари ҳам жамланган.

Даврон ТОҲИРЖОН ўғли