Саҳобалар орасида ёзишни биладиганлари саноқли эди.­ Улар ҳадисларни ўрганишда эслаб қолиш қобилиятларига суянишарди. Саҳобалар ҳадисларни Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларидан эшитиб, қилган ишларини кўриб ўрганишар ёки у зотдан эшитганлардан қабул қилишарди. Чунки улар ҳар доим ҳам Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларида иштирок эта олмасдилар.

Пайғамбаримизнинг  давр­ларида ҳадислар икки сабабга кўра Қуръон каби расмий ва тўлиқ ёзилмаган, тартибга солинмаган эди:

Биринчиси, Қуръонга аралашиб кетмаслиги учун. Абу Саид Худрийдан  ривоят қилинади: Пайғамбар  дедилар: “Мендан Қуръондан бошқа ҳеч нарса ёзиб олманглар. Ким мендан Қуръондан бошқа нарсани ёзиб олган бўлса, ўчириб ташласин” (Имом Муслим ривояти);

Иккинчиси, саҳобалар­нинг эслаб қолиш қобилият­лари кучли, зеҳнлари ўткир бўлгани учун.

Шундай бўлса-да, баъзи са­ҳоба­­­лар Расулуллоҳдан  эшит­ганларини ёзиб борганлар. Мисол учун, Абдуллоҳ ибн Амр­нинг  саҳифаси бўлиб, уни “Ас-содиқа” деб атарди. Бу ҳақда Абу Ҳурайра  айтадилар: “Пайғамбарнинг  саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Амрдан бошқа ҳеч ким менчалик кўп ҳадис билмасди. У ёзар, мен эса, ёзмас эдим” (Имом Бухорий ривояти).

Шунингдек, Расулуллоҳ  ўз замон­ларидаги подшоҳларга, Арабистондаги амирларга Исломга даъват қи­либ ёз­ган хатлари, жой­лардаги ҳоким­ларга туя ва қўйнинг закоти миқ­дорини белгилаб ёзиб берганлари,  ҳазрат Алида  ҳам товон пули ҳукмлари ва бошқалар ёзилган саҳифа бўлгани маълум.

Юқоридаги ривоятлардан маълум бўлади, Расулуллоҳ  умумий равишда ҳадисларни ёзишдан қайтарган бўлсалар-да, баъзи саҳобаларга рухсат берган эдилар.

Кўпчилик олимлар ҳадис­ларни тўплаб ёзишни биринчи бўлиб, Халифа Умар ибн Абдулазиз буйруғи билан, тобеин Ибн Шиҳоб Зуҳрий (вафоти 124 ҳ.й.) амалга оширганини таъкидлашади. У саҳобалардан эшитган барча ривоятларни мавзуларга ажрат­масдан тўплаган. Бу тўп­ламга ҳадислар билан бирга саҳоба­ларнинг гаплари, тобеин­ларнинг фатволари ҳам кирган эди.

Шундан кейин ҳадисларни тўплаб ёзиш кенг миқёсда бошланди. Маккада Ибн Журайж (вафоти 150 ҳ.й.), Мадинада Саид ибн Абу Аруба (вафоти 156 ҳ.й.), Рабиъ ибн Субайҳ (вафоти 160 ҳ.й.) ва Имом Молик (вафоти 179 ҳ.й.), Шомда Авзоий (вафоти 157 ҳ.й.), Кўфада Суфён Саврий (вафоти 161 ҳ.й.), Басрада Ҳаммод ибн Салама (вафоти 167 ҳ.й.), Воситда Ҳушайм (вафоти 173 ҳ.й.), Яманда Маъмар ибн Рошид (вафоти 154 ҳ.й.), Райда Жарир ибн Абдулҳамид (вафоти 188 ҳ.й.),  Хуросонда Абдуллоҳ ибн Муборак (вафоти 181 ҳ.й.) ҳадисларни тўплаб китоб қилишди. Булар ҳам ўз китобларига Пайғамбар  ҳадислари, саҳобалар сўзлари ва тобеинлар фатволарини киритишди.

Ҳадисларни тўплаш тарихи­да “Олтин аср” бўлган III ҳижрий асрга келиб муснад­лар таълиф этиш бошланди. Абдуллоҳ ибн Мусо Абсий, Мусаддид Басрий, Асад ибн Мусо, Нуъайм ибн Ҳаммод Хузоъийларнинг муснадлари ана шу асрда таълиф этилган. Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳвайҳ, Усмон ибн Абу Шайба ҳам шу йўлдан юриб, муснадлар таълиф қилишди. Улар Пайғамбар  ҳадисларига саҳоба ва тобеинлар гап­ларини аралаштирмаган бўлишса-да, саҳиҳни заифдан ажратишмаган эди.

Улардан кейин Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (вафоти 256 ҳ.й.) янгича бир йўналишни бошлаб берди. У киши фақат саҳиҳ ҳадисларни жамлаган машҳур “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобини таълиф қилди. Ул жанобнинг шогирдлари Муслим ибн Ҳажжож (вафоти 261 ҳ.й.) ҳам устозларига эргашди. Кейин Абу Довуд (вафоти 275 ҳ.й.), Термизий (вафоти 279 ҳ.й.), Насоий (вафоти 303 ҳ.й.), Ибн Можаларнинг (вафоти 273 ҳ.й.) сунан китоблари юзага келди.

Ҳижрий IV асрда, олдинги ишларга деярли янгилик қўшилмади. Бу даврнинг машҳур муҳаддисларидан Сулаймон ибн Аҳмад Та­баро­ний (вафоти 360 ҳ.й.), Дорқутний (вафоти 385 ҳ.й.), Ибн Ҳиббон (вафоти 354 ҳ.й.), Ибн Хузайма (вафоти 311 ҳ.й.), Таҳовийларни (вафоти 321 ҳ.й.) санаш мумкин.

Шу билан Расулуллоҳ  ҳадислари тўплаб ёзиб бўлин­ди. Кейинги асрдаги китоблар мазкур китобларга шарҳ, қисқартма, улардан сайланма асарлар ҳисоб­ланади.

 

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.