Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рамазондан бошқа бирор ойни буткул рўза тутиб ўтказмадилар.

(Муттафақун алайҳ)

 

Бир ёки икки кун аввал рўза тутиб рамазонни бошлаб юбормангиз.

 (Муслим ривояти)

 

Сафардаги рўза ҳақида сўрашганда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Истасанг тут, истамасанг тутма», дедилар.

(Муслим ривояти)

 

Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўшанчалик савоб берилади.

(Термизий ривояти)

 

Рўзадор ҳолингизда ёмон сўзларни гапирманг ва жаҳл отига минманг. Кимдир рўзадор билан урушмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин».

(Муслим ривояти)

 

Инсонларнинг ифторлик қилишга шошилгани доимо хайрлидир.

(Муслим ривояти)

 

Ким хурмо топса, рўзани хурмо билан очсин. Топа олмаган одам сув билан очсин, чунки сув покдир.

(Термизий ривояти)

 

Рўзадор учун икки қувонч бордир: оғзини очган пайтдаги ва Рабби ҳузуридаги қувонч.

 (Бухорий ривояти)

 

Рамазон ойи киргач, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади.

(Муттафақун алайҳ)