Аллоҳ таоло "...Қуръонни тартил билан ўқинг" (Муззаммил, 4) дея буюрган. Тартил билан ўқиш илмини кейинги авлодларга етказиш, ўргатиш, тартибга солиш бўйича жуда кўп китоблар таълиф этилган.

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда чоп этилган салмоқли китоблардан бири "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта-махсус билим юрти мударрисаси Гулобод Қудратуллоҳ қизи тайёрлаган "Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари"дир. Китоб уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда ҳижоий ҳарфлар, уларнинг махражи, ёзилиши, қўшиб ўқилиши, талаффуз қоидалари ва мавзуга тегишли қизиқарли маълумотлар баён қилинган. Иккинчи бўлимда тажвид қоидалари жадваллар асосида кенг ёритилиб, мавзуга доир қизиқарли топшириқлар ҳам берилган. Учинчи бўлимда эса ўрганилган қоидаларга кўра оятларни шошмасдан, дона-дона қилиб ўқиш ва ёд олиш усуллари кўрсатилган.

198 бетли китобни "Мовароуннаҳр" нашриёти  5000 нусхада чоп эттирди. 

 

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.