"Ислом нури" газетасининг 2012 йил биринчи сонида чоп этилган "Ноёб фиқҳий асар" мақоласидаги инсон уйқуси, ухлаш тартиб-қоидаларига оид маълумотлар масжидимиз аҳлига, шахсан ўзимга жуда маъқул бўлди. Ёшлигимизда отам биздан ухлаш тартибига қатъий риоя этишимизни талаб қиларди. Тартибсиз ва пала-партиш уйқунинг соғлиққа ва ақлий қобилиятга зиёни ҳақида кўп таъкидларди. Пай­ғамбаримизнинг (алайҳиссалом): "Тонгда ухлаш ризқни кесади", деган ҳадисларига отам ҳам, биз болалар риоя қилардик. Аср намозидан кейин ухласак, дакки эшитардик.

Бугун айрим ёшлар ярим тунгача интернет чойхоналарда ўтиради, кўчаларда санқийди, эртаси куни эса пешингача ухлайди. Энг ачинарлиси, ота-она бу каби бебошликларга жиддий қарамайди. Бундай болалар ялқов, ишёқмас, дангаса бўлиб қолади.

 

Алишер ДЎНГБОЕВ,

Чилонзор тумани "Тинчлик" жоме масжиди имом-хатиби