Ота-она фарзандларига қолдирадиган энг яхши мерос бу чиройли хулқдир. Чунки фарзанд ота-онасининг мол-давлати билан бахтли бўлмаслиги мумкин, лекин улардан яхши тарбия кўриб, гўзал одобларни ўрганса, ҳар қандай ҳолатда тўғри йўл тутиб, ўзини бахтиёр ҳис қила олади. Ҳурмат-эътибор қозониб, муносиб ўрнини топади, охиратда эса юксак даражаларга кўтарилади, Аллоҳ таоло розилигига эришади. Бунинг учун ҳар бир ота-она, мураббий динимизнинг шу тўғридаги кўрсатмаларига риоя этиши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Мовароуннаҳр” нашриёти чоп эттирган “Оилада фарзанд тарбияси” туркумидан иккинчи китоби бу борада жуда зарур ва фойдали қўлланмадир. 240 саҳифали китобда болалар тарбиясининг энг муҳим ва нозик жиҳатлари, уларни турли зарарли одатлардан ҳимоя қилиш йўллари оятлар, ҳадислар асосида баён қилинган.

 

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.