“Ҳидоят” журналининг шу йилги 5-сонида камина тайёрлаган “Ёвузлик ҳақида баҳс” мақоласида (31-саҳифа) дунёга машҳур олимнинг талабалик даврида устози билан мунозара қилгани келтирилади. Баҳс давомида у “совуқлик иссиқликнинг йўқлигидир”, “қоронғулик ёруғликнинг йўқлигидир” дея тушунтирар экан: “Ёвузликни Худо яратмаган, ёвузлик инсон қалбида эзгуликнинг йўқлигидир”, деган фикрни айтади. Албатта, Эйнштейн бошқа дин вакили, эътиқодига кўра, шундай тасаввур билан яшаган.

Шу боис мазкур мақолага қуйидагиларни илова қилишни бурчим деб билдим:

Соф исломий ақидага кўра, яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам яратувчиси Аллоҳ таолодир. Яхшилик, ёмонлик Аллоҳнинг ҳукми, иродаси, хоҳишига боғлиқдир. Аллоҳ қувват ва имкон берса, инсон яхшилик қилишга эришади. Шунингдек, имкон ва қувват бермаса, ёмонлик ҳам қила олмайди. Бу тўғридаги тушунчаларни ойдинлаштириб, ақида китобларида бундай дейилган:

 

Яхшиликни ҳам ирода этар, ёмонликни ҳам,

Лекин рози бўлмас ёмонликка ҳеч...

“Қасидаи Омолий”

 

Зокиржон ШАРИФОВ