• Рукни: Ўгит

Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) отасидан ривоят қилади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Вазминлик Аллоҳдан, шошилиш эса шайтондандир", дедилар" (Имом Термизий).

Абу Қайс қабиласининг элчилари Мадинага келишди. Туя­ларидан тушибоқ, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) зиёратларига шошилишди. Ашаж (розияллоҳу анҳу) эса юкларини хотиржам туширди, туясини тушовлаб, ўтлашга қўйиб юборди. Сўнг ювиниб, тоза ки­йимларини кийди. Масжидга кириб, икки ракат намоз ўқиди. Шундан кейин Пайғамбаримизни (алайҳиссалом) зиёрат қилди. Сарвари коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг бу одатини ёқтирдилар ва: "Эй Ашаж, сенда Аллоҳ суядиган икки амал бор. Улар ҳалимлик ва шошмасликдир", деб марҳамат қилдилар (Муттафақун алайҳ).

Мўмин Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажаришга, гуноҳларига тавба қилишга, қарзини узишга, мар­ҳумни дафн этишга, ибодат ва зикрларни кўпайтиришга, атрофидагиларга яхшилик улашишгагина шошилиши мумкин. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошили­нгиз!" (Оли Имрон, 133).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Намозга иқомат айтилса, югурмасдан, оҳиста юриб келинг, оғир-босиқ бўлишни маҳкам тутинг", деб марҳамат қилдилар" (Имом Бухорий, Имом Муслим).

 

Абдураҳмон АБДУЛЛОҲ тайёрлади.