• Рукни: Ўгит

* Беозорликни ўзингизга касб айланг.

* Ўзингизни тақводорликда танитинг.

* Хурсандликни бойлик деб билинг.

* Ориятнинг қадрига етинг.

* Яхши ном орттиринг.

* Бировнинг ғаму ташвиши вақтида ўзингизни шодмон кўрсатманг.

* Дардга йўллиққанлар сизга ибрат бўлсин.

* Одамлар билан муросаи мадора қилинг.

* Мадора билан бўладиган ишда тезлик қилманг.

* Барча билан иноқ бўлинг.

 

Форс тилидан тарих фанлари номзоди Асадали ҲАКИМЖОНОВ таржимаси